Тошкент ҳайвонот боғидаги Нил тимсоҳлари ёзги очиқ майдонга чиқарилди

июн 02 / 2016

alt

Тошкент ҳайвонот боғининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берилишича, бир жуфт Нил тимсоҳлари ёзги очиқ майдонга олиб чиқилди.

“Улар ниҳоят, яна очиқ ҳавода бўлиш ва қуёш нуридан баҳраманд бўлиш имконига эга бўлишди. Умид қиламизки, иссиқ офтоб, тоза ҳаво ва илиқ сув уларнинг соғлиғини мустаҳкамлайди, иштаҳасини очади ҳамда ёз бўйи янада улғаяди”, - дейилади хабарда.

alt

Ёш тимсоҳларнинг узунлиги 2 метр, улар Исроилдаги фермада катта бўлишган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *