Тошкент ҳайвонот боғида Нил тимсоҳи нобуд бўлди

ноя 16 / 2016

alt

10 ноябрь куни Тошкент ҳайвонот боғида Бой исмли Нил тимсоҳи ўлди. Унинг ўлимига ҳайвонот боғига келганларнинг болалар ўйинчоғини тимсоҳ томон ташлагани сабаб бўлган. Текширувлар пайтида тимсоҳ ошқозонидан ўйинчоқ топилган, дея хабар беради боғ маъмурияти.

Нил тимсоҳи 3 йил аввал Исроилдан келтирилган эди. Ўшанда унинг узунлиги 120 смни ташкил қилган. Шу вақтга қадар тимсоҳ маҳаллий шароитга ўрганиб, 2 метрдан ошишга эришганди.

Хабар қилинишича, 7 ноябрь куни Олотоу жирафасини кўздан кечириш вақтида унинг охуридан 20 смли металл сим топилган. Агар ушбу сим ҳайвоннинг емишига тушиб қолганда, оқибати нохуш бўларди.

alt

Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти келувчилардан яна бир бор турли нарса-буюмларни ҳайвонлар сақланадиган майдонга ташламасликларини илтимос қилиб сўрайди ва ҳайвонларга ҳақиқий дўст бўлишга чақиради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *