Тошкент ҳайвонот боғи реконструкция қилинади

мая 30 / 2016

alt

Ҳужжатда ҳайвонот боғи ҳудудида юқори технологияли «Акванариум» қуриш ва денгиз жониворлари ва балиқларидан иборат экспозиция яратиш; фаунистик тадқиқотларни ривожлантириш учун замонавий илмий мажмуа, шунингдек, зоология ва зоомуҳандислик лабораториялари барпо этиш; ҳайвонот боғи ветеринария шифохонасининг техник базасини мустаҳкамлаш ва замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш назарда тутилган.

Шунингдек, ҳайвонот боғи ҳудудида аудио-гид хизматларини ташкил этиш, ҳайвонот боғининг найвонот дунёси тўғрисида зарур обзорли ахборотни тақдим этган ҳолда йўл кўрсатувчи — электрон харитани ташкил этиш, жумладан, ҳайвонот боғининг бутун ҳудуди бўйича электрон ахборот дисплейларини қўллаш, ҳайвонот боғи маъмурий-бошқарув биноларини кенг полосали Интернет билан таъминлаш вазифалари белгиланди.

Қарорда, шунингдек, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Тошкент ҳайвонот боғининг филиалларини қуриш ва Термиз шаҳри ҳайвонот боғини реконструкция қилиш ҳам кўзда тутилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *