Тошкент-Андижон йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади

ноя 08 / 2016

alt

"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ маълум қилишича, Тошкент-Андижон йўналиши бўйича янги поезд қатнови йўлга қўйилади.

Янги 94/93-сонли тез юрар поезд 9 ноябрдан  ҳаракатланишни бошлайди. Поезд Тошкентдан чоршанба куни соат 13:00да жўнаб кетади ва Андижонга ўша куни соат 19:10га етиб боради, шунингдек, Андижондан шанба куни соат 22:15 жўнаб кетиб, Тошкентга якшанба куни соат 05:16га етиб боради.
Поезд ҳафтасига бир маротаба қатнайди.
10 ноябрьдан эса Андижон-Урганч йўналиши бўйича янги 393/394 сонли йўловчи поезди ҳаракатланишни бошлаши ҳақида аввал хабар қилинганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *