Тошкент ҳалқа автомобил йўлининг маълум қисмида ҳаракат вақтинча чекланади

дек 06 / 2019

alt

6 декабрдан 15 декабрга қадар Яшнобод тумани, Тошкент ҳалқа автомобил йўлининг “Роҳат” доирасидан Толариқ кўчаси билан кесишган қисмигача йўлнинг бир томонида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

“Роҳат” доираси йўналишидан “Янгиобод” бозоригача йўлнинг қарама-қарши томонида икки томонлама ҳаракатланиш ташкил этилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *