"Тошкент – Чирчиқ – Чимён" йўли капитал таъмирланди

дек 12 / 2016

alt

Молия вазирлигидан хабар қилинишича, "Тошкент шаҳри – Чирчиқ шаҳри – Чимён қишлоғи" 4Р6 автомобил йўлида капитал таъмирлаш ишлари якунланди. 

Лойиҳа асосида йўлнинг 66.6 - 76.5 километри ва 80 - 81 километрлари қисмида жами 10.9 километр узунликдаги 95100 м2 автомобил йўли, 8700 м2 автотураргоҳларга асфалтобетон қоплама ётқизилди.

28288 м2 яъни 9.9 км узунликдаги йўл ёқасини мустаҳкамлаш ишлари, 1 км узунликда замонавий талаблар асосида светодиодли ёритиш тизимлари ва метал қовурғали ажратувчи тасмалар тўлиқ қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди.

Тўла таъмирлаш ишларига қадар:alt

Фото: mf.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚ Facebook‚ ҳамда‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *