Тошкент - Андижон йўловчи поезди Ангренда 50 дақиқага тўхтаб қолди

сен 13 / 2019

alt

Бугун, 13 сентябрь куни соат 09:25 да Тошкент – Андижон йўналишида ҳаракатланаётган №60-сонли йўловчи поезди Ангрен вокзалида 50 дақиқа тўхтаб қолган.

Ушбу ҳолатга “Ўзтемирйўлйўловчи”АЖ изоҳ беришича, поезднинг тўхтатишига ташқи электр тармоғида юзага келган носозлик сабаб бўлган.

Кўрилган чора-тадбирлар туфайли, юзага келган носозлик бартараф қилиниб, темир йўлга етказиб берилаётган энергия таъминоти тикланган ва электропоездларнинг мунтазам ҳаракати йўлга қўйилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *