Тинимсиз ёғаётган ёмғир сабабли Тошкент кўчаларини яна сув босди (ФОТО)

мая 16 / 2016

alt

Икки кундан буён давом этаётган ёғингарчиликлар туфайли Тошкент кўчалари сув остида қолди. Айрим жойларда сув сатҳи бир неча сантиметрга етмоқда.

Ҳайдовчиларнинг сўзларига кўра, тинимсиз ёғаётган ёмғир сабабли йўлларда катта тирбандликлар юзага келмоқда. Бу каби тирбандликларни эски ТашМИ дан Ц1гача, Тузель-3 мавзеси ва яна бошқа ҳудудларда кузатиш мумкин.

alt

Метеорологларнинг маълум қилишларича, ўтган ҳафта давомида Тошкентда ёғингарчилик миқдори 19 ммни ташкил этди. Ёмғирли об-ҳаво ҳафтанинг ўрталаригача давом этиши кутилмоқда. Шамол тезлиги сониясига 15-20 метрга кучаяди.

alt

Пойтахт кўчаларида "кўл"ларнинг ҳосил бўлиши биринчи маротаба кузатилаётган ҳолат эмас. Март ойида ҳам шаҳарнинг кўпгина ҳудудлари кучли ёғингарчилик сабаб сув остида қолган эди.

Фото: Александр Лавров, Drivers.uz

  • Мехмон
    16 мая 2016, 18:39

    Бу кетишда канализация ҳам ишдан чиқади!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *