Тиббиёт ҳамда фармацевтика соҳаси ходимларининг маоши кўтарилади

апр 02 / 2019

alt

Давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 1,15 баравар оширилади. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам бошқармасининг янги автоматлаштирилган тизими жорий этилади (ушбу тизим 2019 йил 1 октябрдан республиканинг қолган ҳудудларида ҳам жорий этилади).

Мазкур тизим қуйидаги имкониятларга эга:

  • аҳолининг чақирувларини қабул қилиш ва рўйхатга олиш, устунлик тартибида хизмат кўрсатиш лозим бўлган чақирувларни автоматик белгилаш;
  • махсус автотранспорт ҳаракатини бошқариш, шу жумладан GPS-навигациядан фойдаланган ҳолда, кейинчалик босқичма-босқич рақамли радиоалоқага ўтиш орқали автотранспорт ҳаракатини мониторинг қилиш;
  • тез тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахслар жойлашган жойни телефон (мобил) алоқаси орқали автоматик аниқлаш;
  • тез тиббий ёрдам ёрдам бригадаларини мобил иловалар ёрдамида, шу жумладан имкониятлари чекланган шахслар учун чақириш;
  • фойдаланиладиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ҳисобга олиш;
  • вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларни шошилинч хизматларининг ахборот тизимлари билан бирлаштириш;
  • фуқаролар томонидан тез тиббий ёрдам станциялари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг рейтингини юритиш.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг  

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *