Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг экспорт салоҳиятини оширишга доир қарорнинг энг муҳим жиҳатлари

фев 13 / 2019

alt

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳани жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тўқимачиликда ярим тайёр маҳсулотларни чуқур қайта ишлашга инвестициялар ҳажми ва тайёр маҳсулотлар экспортини ошириш мақсадида бир қанча вазифалар амалга оширилади:

2019 йил 1 апрелдан 2019-2021 йилларда маҳсулотининг камида 80 фоизини экспорт қиладиган тикув-трикотаж корхоналарининг кредитларини тўлаш харажатлари Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан 2019-2021 йилларда ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотнинг камида 80 фоизини экспорт қиладиган тикув-трикотаж корхоналарига тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Айланма маблағларни тўлдириш (тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ип-калава, трикотаж мато, ип газлама ва бошқалар харид қилиш) мақсадида тижорат банклари томонидан миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 25 фоизи миқдорида, аммо 5 фоизли пунктдан юқори бўлмаган ҳолда; ишлаб чиқаришни модернизация қилиш (бино ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш) мақсадида тижорат банклари томонидан хорижий валютада бериладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида қопланади.

Нол ставкани қўллаш натижасида вужудга келган қўшилган қиймат солиғини қайтариш зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган кундан эътиборан 7 иш куни давомида солиқ тўловчига тезкорлик билан қайтарилади.

Биржа савдолари орқали пахта толасини сотишда қатъий талаб қилинадиган банк кафолатлари бекор қилинади.

Тикув-трикотаж корхоналарига берилган кредитлар бўйича фоизларни қоплаш учун зарур бўлган маблағлар 2019-2021 йиллар давомида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига ажратилади.

2019 йил ҳосилидан бошлаб республика ташкилотларига пахта толасини сотишда қўшилган қиймат солиғи жаҳон бозорларида шаклланган нархлардан қатъий назар пахта толасининг амалдаги сотиш нархидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ҳамда самарасиз солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларни бекор қилиш бўйича кодекснинг янги таҳририга ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган қоидалар киритилади.

Бир ой муддатда тадбиркорлик субъектларининг товар айланмасидан вужудга келган нол ставкадаги қўшилган қиймат солиғини қайтариш тўғрисида тақдим қилган аризаларини кўриб чиқиш бўйича автоматлаштирилган дастур ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.

“2019-2025 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш Концепцияси” тасдиқланади. Унда республикада ишлаб чиқариладиган пахта ип-калаваларнинг бутун ҳажмини қайта ишлаш ҳисобига 2025 йилга бориб тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмини 7 миллиард АҚШ долларига етказиш чоралари белгиланади.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида етакчи хорижий олий ўқув юртларининг қўшма таълим дастурларини ташкил этилади.

Таълим жараёни Ўзбекистон ҳудудидаги хорижий компанияларнинг ўқув-ишлаб чиқариш кластери иштирокида ишлаб чиқариш объектларида амалга оширилади.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти битирувчиларининг базавий контракт тўловини иккинчи босқичда камида 50 фоиз, учинчи босқичда камида 75 фоиз, тўртинчи босқичда 100 фоиз миқдорида тўлаб берган тақдирда битирувчининг буюртмачи корхонасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мажбурияти тўғрисида шартнома тузилади ва амалиётга жорий этилади.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича “Йўл харита”си лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Бир йилда камида бир маротаба тўқимачилик тадбирларини жаҳон календарига киритган ҳолда тўқимачилик ва мода индустрияси халқаро кўргазмалари ўтказилади.

Европа Иттифоқи, Туркия, Корея, Хитой ва бошқа мамлакатлар билан кўриб чиқилаётган келишувларга миллий тўқимачилик маҳсулотларига нисбатан божхона тўловларини камайтириш ва тартибга солишнинг нотариф чоралари соддалаштирилади.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарининг ягона ахборот портали ишлаб чиқилади ва ишга туширилади.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати маҳсулотларини синовдан ўтказиш усулларига талабларни белгиловчи стандартлар бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хатловдан ўтказилади ва халқаро меъёрларга мослаштирилади.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати маҳсулотларига ва уларни синовдан ўтказиш усулларига халқаро стандартлар рўйхати белгиланади ва улар босқичма-босқич қабул қилинади.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарининг амалдаги экспорт шартномалари гарови эвазига уларнинг маҳсулотларини экспортолди молиялаштириш механизми жорий этилади.

Республика ҳудудига тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини ноқонуний олиб киришга қарши курашишни кучайтириш бўйича амалий чора-тадбирлар режа асосида амалга оширилади.

Қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш чоралари кўрилади.

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси матбуот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *