Тўсатдан текширувларни муваффақиятли ўтказган 300 дан зиёд ҳарбийлар мукофотланди

дек 08 / 2018

alt

Аввалроқ, 26-30 ноябрь кунлари Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига мувофиқ Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлигини текшириш учун комплекс ўқув машғулотлари бўлиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилга қадар Ўзбекистон армиясида бу каби кенг кўламли тўсатдан текширув ўтказилмаган. Ушбу ўқув машғулотларида Мудофаа вазирлигининг барча қўшин турлари иштирок этди.

alt

28 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент ҳарбий округидаги “Чирчиқ” дала-ўқув майдонида Қуролли Кучларимиз асосини ташкил этаётган Мудофаа вазирлиги қўшинларининг ўқув-жанговар машғулотларини кузатди. Профессионаллиги билан алоҳида намуна кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларни эсдалик совғалари билан мукофотлади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

alt

Тўсатдан текширувларнинг якунлари бўйича Ўзбекистон мудофаа вазирининг буйруғи билан қўшинлар тезкорлиги, жанговар шайлиги ҳамда ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, хусусан комплекс машғулотларда алоҳида намуна кўрсатган 300 нафардан зиёд ҳарбий қисм ва муассасаларнинг ҳарбий хизматчилари “НАМУНАЛИ ХИЗМАТИ УЧУН” кўкрак нишонлари, пул мукофотлари, эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

alt

Жумладан, “Чирчиқ” дала ўқув майдонида Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майёр Абдусалом Азизов 8 декабрь – Конституция куни арафасида Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчиларига мукофотларни тантанали тарзда топширди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *