Тўхташдан бош тортган ҳайдовчини ЙПХ ходими орқасидан боришга қонунан рухсат берилди

дек 06 / 2018

alt

ЙПХ ходимининг тўхташ тўғрисидаги талабини бажармаганда транспорт воситасининг орқасидан қувиш ва орқасидан боришга қонунан рухсат берилди. Бунда ЙПХ ходими қуйидагиларга амал қилиши шарт:

  • патруль автомобилида махсус чироқ-маёқча ва товушли сигналлар, шунингдек овоз кучайтиргич мосламаси мунтазам ёқилган ҳолатда бўлиши;
  • аниқ шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда ҳаракат тезлигини танлаши;
  • саф бўлим (бўлинма) ёки ИИБ навбатчисига ўзининг кетаётган жойи, қаердалиги ва ҳаракатнинг йўналиши тўғрисида маълум қилиб туриши; 
  • йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини ҳушёрлик ва эҳтиёткорлик чораларини кўришлари бўйича хабардор қилиб бориши;
  • таъқиб қилиш ва кузатиш жараёнида транспорт воситасининг ҳаракатланишини чеклаш чораларини кўриши.

Бу – муҳим! Таъқиб қилиш ёки кузатиш вақтида йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳаракатлар содир этиш тақиқланади.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *