Термизда Хотира ва қадрлаш майдони барпо этилди

мая 10 / 2016

alt

Термиз шаҳрида янги барпо этилган Хотира ва қадрлаш майдонининг очилиш маросими бўлди, деб хабар беради ЎзА. 

Хотира ва қадрлаш майдонини барпо этиш учун 6 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланди. Икки гектар жойни эгаллаган замонавий майдонда Мотамсаро она ҳайкали қад ростлади. Турли манзарали дарахт ва анвойи гуллар билан бурканган майдонда замонавий архитектура ва меъморлик анъаналарини мужассам этган кенг айвон барпо этилиб, альюминийдан тайёрланган махсус китоблар ўрнатилди. Ушбу китобларга Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган 24 мингдан ортиқ сурхондарёликларнинг исм-фамилияси зарҳал ҳарфлар билан битилган. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *