Темир йўлни кесиб ўтаётган фуқарони поезд уриб кетди
дек
02 / 2019
Бугун, 2019 йил 02 декабрь куни соат 05:50 ларда электровоз машинисти 28 ёшли А.Ш. бошқарувидаги 1230-сонли юк поездини Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтувчи “Қўшминор-Поп” темир йўл оралиғининг 115 км 1-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда 82 ёшли Т.М.ни уриб юборганлиги натижасида Т.М. ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, деб хабар қилади ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
- Шархлар
- Фикрингизни қолдиринг