Темир йўл чипталарини сотиб олиш бўйича кимлар имтиёзга эга?

янв 12 / 2019

alt

– 10 ёшгача болали йўловчиларга, шунингдек, йўлланмалар бўйича санатория-курорт даволанишига бораётган 10 ёшдан катта касал болаларни кузатиб бораётган йўловчилар;

– Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари;

– Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Адлия вазирлиги хизматчилари, хизмат кўрсатиш ҳудудлари доирасида ёки хизмат сафари гувоҳномаларида кўрсатилган станцияларгача хизмат ишлари юзасидан кечиктириб бўлмайдиган йўлга чиқишларда тиббиёт ходимлари, ветеринария ва санитария назорати ходимлари;

– тасдиқланган телеграф чақируви билан кетаётган шахслар;

– авария ёки ёнғинни бартараф этиш учун сафарбар қилинган “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси, “Ўздавнефтгазинспекция”, газ назорати, газ, кимё, нефть, нефтни қайта ишлаш ва нефть-кимё саноати, геология хизматчилари.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *