Текин пишлоқ қопқонда бўлади

апр 25 / 2019

alt

Урганч шаҳрида яшовчи, Э.Адилбек Урганч шаҳрида яшовчи таниши, 1983 йилда туғилган А.Ш.нинг “тадбиркорлик қилмоқчиман, ортиқча пулингизни менга беринг, фойдасига шерик бўласиз” деган гапига лаққа тушиб, 2018 йилнинг ноябрь ойидан 2019 йилнинг январь ойига қадар нархи 24 500 000 сўмлик тилла тақинчоқлари ва 140 250 000 сўм пулларини унга қўш-қўллаб тутқазади, деб ёзмоқда Хоразм вилоят ИИб матбуот хизмати.

Адилбек жамғармасидаги пулларни А.Ш.га бериб, белгиланган муддат келгач, юқори фоизли устама нарида турсин, ўзининг берган 160 000 000 сўмдан ортиқ пулларини ҳам қайтариб ололмаслигига кўзи етгач, фирибгарлик деб аталмиш “тузоқ”қа тушганлигини англаб, ички ишлар бўлимига мурожаат қилди.

Олиб борилган суриштирув ишларидан, А.Ш. га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *