Техаслик аёл 9 дақиқада 6 нафар чақалоқни дунёга келтирди

мар 18 / 2019

alt

АҚШнинг Техас штатида яшовчи аёл 9 дақиқада 6 нафар чақалоқни дунёга келтирди. Бу ҳақда улар туғилган Техас аёллар клиникасининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.

Икки қиз ва тўрт ўғилнинг вазни 800—1300 граммни ташкил этмоқда. Уларнинг онаси Тельма Чиака ўзини яхши ҳис этмоқда.

У қизлари учун исм танлашга ҳам улгурди: Зина ва Зуриэль. Ўғилларга ҳали бу борада навбат келмади.

Техас туғруқхонаси ходимлари 6 нафар эгизакнинг дунёга келиш эҳтимоли 4,7 миллиардга бирни ташкил этишини эслатиб ўтди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *