Таиланд коронавирус хавфи сабаб 18 мамлакат, жумладан Ўзбекистон учун ҳам чегараларини ёпди

мар 12 / 2020
alt
Таиланд Қироллиги Ҳукумати COVID-19 коронавирусининг тарқалиши муносабати билан 18 та давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакат аэропортларида кириш визаларини (Visa on Arrival​) расмийлаштириш тартибини бекор қилди. Бу хабарни Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси тасдиқлади.
 
Таиланд томони мазкур мамлакатларнинг фуқароларига кириш визаларини қиролликнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналаридан бирида расмийлаштиришни тавсия қилмоқда. Ушбу жараён номаълум муддатга жорий қилинмоқда ва коронавирус тарқалиши даражасининг пасайганидан кейин қайта кўриб чиқилади.
 
Юқоридагиларни инобатга олиб ТИВ Таиланд, Камбоджа ва Лаос ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонасига +66-2-675-39-95 ва +66-9-5502-6770 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *