Ташкилотларда йилнинг илиқ даврида юқори бўлмаган ҳаво ҳарорати таъминланиши шарт

июл 05 / 2019

Картинки по запросу жара на работе

Адлия вазирлиги ташкилотларда иш жойларида (хизмат хонаси) йилнинг илиқ даврида иш берувчи қуйидагилардан юқори бўлмаган ҳаво ҳароратини ва ҳавонинг нисбий намлигини таъминлаши шартлигини эслатади:
 
– енгил тоифадаги ишларда 31ºС дан, ҳавонинг нисбий намлиги эса 40-60 % дан;
– ўртача оғир тоифадаги ишларда 29ºС дан, ҳавонинг нисбий намлиги эса 40-60 % дан;
– оғир тоифадаги ишларда 27 ºС дан, ҳавонинг нисбий намлиги эса 40-60 % дан.
 
Бунда:
 
– йилнинг илиқ даври – бу ўртача кунлик ташқи ҳаво ҳарорати +10ºС дан юқори бўлган йил даври;
– ишларнинг тоифаси – бу организмнинг умумий энергия сарфига асосланган ҳолда ишларни оғирлик даражаси бўйича ажратиш;
– енгил ишлар – бу ўтирган ҳолда бажариладиган ва жисмоний куч талаб қилмайдиган, шунингдек, ўтириш, тик туриш ёки юриш билан боғлиқ бўлган ва муайян жисмоний куч талаб қиладиган ишлардир;
– ўртача оғирликдаги ишлар – бу юрган, тик турган ёки ўтирган ҳолатда майда маҳсулот ёки буюмларни (1 кг гача) ташиш билан боғлиқ бўлган ва муайян жисмоний куч талаб қиладиган, шунингдек тик турган ҳолда бажариладиган, юриш ва унча катта бўлмаган оғирликдаги (10 кг гача) юкларни ташиш билан боғлиқ бўлган ҳамда ўртача оғирликдаги жисмоний куч талаб қиладиган ишлардир;
– оғир ишлар – бу доимий равишда ҳаракат қилиш, катта оғирликдаги (10 кг дан ортиқ) юкларни ташиш билан боғлиқ бўлган ва катта жисмоний куч талаб қиладиган ишлардир.
 
Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, шу кунларда республика бўйлаб ҳаво ҳарорати 40-42 даражагача кўтарилади.
 
Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *