Тошкент яшаш учун дунёнинг энг арзон шаҳарлари ўнлигига кирди

мар 18 / 2020
alt
The Economist Intelligence Unit томонидан тузилган дунё шаҳарлари яшаш нархлари рейтингида Тошкент 132-ўринни эгаллади ва энг арзон шаҳарлар ўнталигига кирди. Ўтган йил билан таққослаганда, Ўзбекистон пойтахти битта позицияга пастлаган, бу экспертлар томонидан 2017 йилдаги валюта девальвациясининг давом этаётган таъсири сифатида баҳоланмоқда.
 
Суриянинг Дамашқ шаҳри 133-ўринда жойлашган ва рейтингда энг арзон шаҳар деб тан олинган. Қозоғистоннинг Олмаота (131) шаҳри ҳам кучли ўнликнинг сўнгги ўрнида қайд қилинган.
 
EIU таҳлилчиларининг фикрига кўра, ўсиб бораётган сиёсий беқарорлик тенденциялари ва жорий валюта хатарлари рейтингнинг пастки поғоналарини эгаллаган шаҳарлар учун тобора муҳим роль ўйнашда давом этади.
 
Энг қиммат шаҳарлар Сингапур, Ҳонконг ва Осака бўлиб, улар 1-ўринни эгаллашган. Улардан кейин Ню-Йорк, Париж, Цюрих, Тел-Авив, Лос-Анжелес, Токио ва Женева шаҳарлари жойлашган.
 
Дунё бўйича яшаш нархлари рейтинги (Worldwide Cost of Living) дунёнинг 133 шаҳарларини қамраб олади ва 160 тоифадаги нархларни таққослашга асосланган, жумладан озиқ-овқат, кийим-кечак, ижара уйи, транспорт, коммунал хизматлар, хусусий мактабларда ўқиш тўловлари ва бошқалар. Тадқиқот компанияларга чет элга келганлар ва ишбилармонлар учун компенсация пакетини ҳисоблашда ёрдам бериш учун мўлжалланган.
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *