Tashkent City'даги мусиқали фаввора бугундан тўхтайди

ноя 21 / 2019

alt

Tashkent City маъмуриятининг маълум қилишича, кутилаётган совуқ об-ҳаво сабаб Tashkent City боғидаги мусиқали фаввора 21 ноябрдан баҳорги мавсумга қадар вақтинча тўхтатилади.

Боғда эса  тобора яқинлашиб келаётган янги йил байрамига тайёргарлик бошланган. Маълум қилинишича, мутахассислар янги йил байрами ёрқин ва эсда қоларли бўлиши учун турли қизиқарли, кўнгилочар томошаларни, совғаларни тайёрлашмоқда. Майдон ҳам ранг-баранг чироқлар ва бадиий безаклар ила безатилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *