Tashkent city'даги 21 қаватли Hilton меҳмонхонаси сентябрда топширилади

июн 26 / 2019

alt

Hilton меҳмонхоналар тармоғи талаблари асосида қурилаётган 5 юлдузли меҳмонхона сентябрь ойида фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Tashkent City дирекцияси директори Шерзод Ҳидоятов "Ўзбекистон 24" телеканалига маълум қилди. 
 
Айни вақтда бинода қурилиш ҳажмининг саксон беш фоизи якунланган:
 
alt
 
– Лойиҳага кўра, қурилиш ишлари 2021 йилга бориб якунланади, лекин бир қанча лотлар муддатидан олдин битади. Жумладан, 5-лотдаги конгресс-холл биноси ва 21 қаватли Hilton меҳмонхонаси, унинг рўпарасидаги улкан боғ сентябрь ойида топширилади. 1- ва 7-лотларда ҳам қурилиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда, 2020 йилнинг ўртасига бориб бинолар тўлиқ қуриб битказилади, – деди дирекция директори.
 
alt
 
Хабарингиз бор, куни кеча Tashkent City қурилиш майдонига ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев меҳмонхонанинг 21-қаватига кўтарилиб, умумий қурилиш ишларининг бориши билан танишди
 
– Бу янги Ўзбекистон! Мана, кўринглар, биз ҳам бунга муносибмиз! Нима учун бу жараёнларни тезлаштирдим, кўрасизлар келгусида бу меҳмонхонага 3 йил олдин буюртмалар берилади, – деди давлат раҳбари.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *