Tashkent city курувчиларига 8 млн сўмгача маош тўланмоқда

янв 31 / 2019

alt

Бугунги кунда Tashkent city қурилишида 4 минг нафардан ортиқ одам меҳнат қилмоқда, уларнинг 2 минг нафарга яқини Россиядан қайтган малакали қурувчилар. Бу ҳақда Tashkent city қурилиши бўйича директор Шерзод Исроилов 31 январь куни марказ фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ҳамда пресс-тур чоғида маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, ишчиларнинг ўртача маоши 1,5 млн – 8 млн сўм бўлиб, маош иш мутахассислигига қараб тўланмоқда.

Ишчилар қурилиш майдонида уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланади. Пойтахтда доимий яшаш жойи мавжуд бўлмаган ишчилар олий ўқув юртлари ётокхоналарига жойлаштирилган, деб ёзади ЎзА.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *