Таниқли ҳинд актёри Барун Собти Тошкентда ўтказиладиган "Тўйлар муборак" фестивалида меҳмон бўлади

мая 16 / 2016

alt

Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад – миллий қадриятларимизни сақлаш ҳамда тараққий топтириш, ўзбек халқининг ноёб ва бебаҳо маънавий дунёси, маданий мероси, анъаналари ва маросимларини намоён қилиш ва юксалтиришдан иборат. Лойиҳа бир қатор етакчи тўй либослари салонлари ва етакчи дизайнерлар томонидан тақдим қилинадиган оқшом ва келин кўйлаклари ҳамда миллий либослар дефилесини ўз ичига олади.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, айни вақтда «MY5» телеканалида намойиш этиб келинаётган «Муҳаббат тафти» сериали орқали ўзбек телетомошабинларига танилган ҳинд актёри Барун Собти мазкур фестивалнинг махсус меҳмони бўлади.

21 май куни соат 14.00 да Тошкентдаги Киночилар уйида Барун Собти иштирокида ижодий учрашув ташкиллаштирилади. Учрашувда телесериал мухлислари ва журналистлар ҳинд актёрига ўзларини қизиқтирган саволларини бериш имконига эга бўлишади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *