Таниқли дизайнер Нариман Григоряннинг ўлими бўйича бош прокуратура баёнот берди

янв 15 / 2020

alt

14 январь куни Яшнобод тумани, Чигил кўчасида жойлашган хонадоннинг меҳмонхонасидан, ушбу хонадонда ижарада  истиқомат қилиб келган 1985 йилда туғилган А.Н. (Нариман Григорян) нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Яшнобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши Тошкент шаҳар прокуратураси иш юритувига олиниб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, жиноят иши бўйича қўшимча ахборот берилиши ҳақида ҳам айтилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *