Талабаларга кечиктирилган стипендия тўлаб берилди

ноя 15 / 2019

alt

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида талабаларга стипендия берилмаётганлиги тўғрисидаги хабар тарқатилганди.

Мазкур ҳолат вазирлик томонидан тезкор равишда ўрганиб чиқилди, деб хабар қилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Маълумки, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб талабаларга тўловларни амалга оширишда қулайлик яратиш, аҳолининг кенг қатлами учун олий таълимнинг ҳаммабоплигини таъминлаш мақсадида тўлов-контракт қиймати миқдорлари икки хил кўринишда – “стипендияли” ва “стипендиясиз” этиб белгиланди.

Университетда тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларга стипендия тайинлаш ва беришдаги кечикишлар ўз навбатида талабалар томонидан тўловларни турли миқдорда ва вақтда амалга оширилиши билан боғлиқ.

Ҳозирда барча ташкилий масалалар якунига етказилди ва тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларнинг пластик карталарига стипендия ўтказиб берилган. Стипендиянинг нақд пул қисми эса 18 ноябрь – душанба кунидан тарқатилиши маълум қилинди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *