Талабалар шаҳарчасида ОТМ ўқитувчилари учун 9 қаватли арзон уйлар қурилади

июл 25 / 2019

alt

2019-2020 йилларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасида Олий таълим муассасаларининг ўқитувчи, мураббий ва илмий ходимларига 6 та 9 қаватли арзон уйлар қурилади. Бу Ҳукуматнинг тегишли ҳужжати билан белгиланди.
 
Мазкур уйлар учун “Ипотека-банк” АТИБ томонидан қуйидаги шартларда ипотека кредити ажратилади:
 
- кредит муддати 20 йил, бошланғич бадал 25 фоиз ва имтиёзли давр 1 йил;
 
- кредитнинг биринчи 5 йилида бошланғич 7 фоиз ставкасидан (банкларнинг 2 фоиз маржасини ҳисобга олган ҳолда) қайта молиялаштириш ставкасига етгунгача ҳар йили босқичма-босқич пропорционал ошириб бориладиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *