Сурхондарё вилояти коронавирусдан холи тўртинчи ҳудудга айланди

мая 20 / 2020
alt
Сурхондарёда коронавирусдан даволанаётган сўнгги бемор тузалиб, вилоятда мазкур инфекцияга чалинганлар қолмади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар тарқатди.
 
Сўнгги бемор, 33 ёшли эркак касалликни коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда юқтириб олган. Таъкидлаш жоизки, у ҳозирча вилоятдаги охирги бемор бўлиб, жами ушбу ҳудудда 43 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди.
 
Ҳозирча вилоят COVID-19 дан ҳоли ҳудудлар (Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари) сафига қўшилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *