Сурияда ўзбекистонлик жангарилар қўлга тушди

янв 10 / 2019

alt

Сурия курдларининг мудофаа отряди бўлган YPG ташкилоти “Ислом давлати” гуруҳининг саккиз нафар аъзоси қўлга олинганини хабар қилмоқда. Хабарда айтилишича, жангарилар 9 январ куни қўлга олинган. Уларнинг икки нафари ўзбекистонлик экани аниқланган.

- Одил Раҳимов, (Abu Amina Uzbeki), 58 ёш

- Фарҳод Қодиров, (Abu Bilal Uzbeki), 28 ёш

Бундан ташқари қўлга тушганлар орасида Россия, АҚШ, Германия, Украина, Қозоғистон, Тожикистон фуқаролари бор.

YPG ташкилотининг расмий сайтида қайд этилишича, жангарилар 6-7 январь кунлари Хаджин шаҳрида ўтказилган махсус амалиёт пайтида қўлга олинган.

Хориж ОАВларининг ёзишича, Суриядаги ўзбек жиҳодчилари сони 3000-4000 нафарни ташкил этади.

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *