Сурхондарёлик 80 ёшли отахон иккита ОТМга ҳужжат топширди

июл 15 / 2019

80 ёшли Тўхтамиш Султонов Сурхондарё вилояти Ангор тумани Давлат хизматлари маркази орқали олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган. Абитуриент Самарқанд давлат университетининг Биологияни ўқитиш методикаси ҳамда Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг даволаш ва педиатрия иши йўналишини танлаган. Бу ҳақда Давлат хизмати агентлиги хабар қилади.
 
Аввалроқ Фарғонада 72 ёшли, Жиззахда 66 ёшли, Сурхондарёда 78 ёшли отахонлар ва Навоийда 67 ёшли онахон ўқишга кириш учун ҳужжат топширгани хабар қилинганди. 
 
Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *