Сурхондарёдан кимлар Олий Мажлис Сенати аъзолари этиб сайланди?

янв 16 / 2020

alt

Бугун, 16 январь куни Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлисида депутатларнинг эллик фоиздан кўп овозини олган қуйидаги 6 нафар номзод Сурхондарё вилоятдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланди, деб хабар қилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.  

1. 3-Дарбанд сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати, Сурхондарё вилояти ҳокими Боболов Тўра Абдиевич,

2. 4-Янгиобод сайлов округидан Қизириқ тумани Кенгаши депутати, Қизириқ туманидаги 17- умумтаълим мактаби директори Бўтаева Бахтигул Абдураҳматовна,

3. 21- Жарқўрғон сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати , Термиз шаҳридаги “Сурхон саноат қурилиш” компанияси бошқаруви раиси Қодиров Баҳодир Тўхтаевич,

4. 56-Сариосиё сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати,  “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Сангинов Абдуғани Абдураҳмонович,

5. 10-Навоий сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати, ФЎЎБОФМБ вилоят Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Соатов Арзиқул Чоршанбиевич,

6. 1-Бойсун сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати, Термиз давлат университети ректори Тошқулов Абдуқодир Ҳамидович.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *