Сурхондарёда ер можароси мудҳиш қотилликка сабаб бўлди

мар 31 / 2019

alt

Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Соли Валиев (исм-шарифлар ўзгартирилди) Жарқишлоқ маҳалласида истиқомат қилган акаси Тўра Валиевга тегишли Қумқўрғон тумани Тўда маҳалласи ҳудудидаги ўн сотих ер майдонини фуқаро Болли Нозиевга ўн миллион сўмга сотиб, пулини акаси Т.Валиевга олиб келиб берган.

41 ёшдаги Т.Валиев ҳар гал ер майдонини расмийлаштириб беришдан бўйин товлаб, спиртли ичимлик истеъмол қилгани ва маст ҳолатда эканини важ қилиб кўрсатган. Кейинчалик бу ерда 21 ёшдаги ўгай синглисининг улуши борлигини билиб қолиб, беш миллион сўм пулни Б.Нозиевга Тўда маҳалласи раиси ва бошқа гувоҳлар иштирокида қайтариб берган ва бу ҳақда далолатнома тузилган. Қолган пулни уйда беришни ваъда қилган.

Бироқ Т.Валиев уйига қайтиб келгач, укасига ҳар хил баҳоналарни рўкач қилган. Пулнинг қолган қисмини қайтариб бериш имконияти йўқлиги ва тилхат ёзмаслигини айтган.

Акасининг бу гапидан жаҳл отига минган С.Валиев Шўрчи туманидаги буюм бозоридан 17 минг сўмга битта ошхона пичоғини сотиб олиб, шу ердаги тамаддихонадан спиртли ичимлик истеъмол қилган ва тўғри Т.Валиевнинг уйига бориб, жанжал кўтарган. Унинг чап кўкрак соҳасига икки марта ошхона пичоғини уриб, тан жароҳати етказади. Оқибатда Т.Валиев касалхонада вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

ЎзА

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг  

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *