Сурхондарёда якка тартибда таълим олувчи ўқувчиларга кийим-бош ва ўқув қуроллари берилди

дек 03 / 2019

alt

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1992 йилда 3 декабрь «Халқаро ногиронлар куни» деб эълон қилинган.

Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида Халқ таълим вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев, Вилоят халқ таълим бошқармаси бошлиғи Илҳом Сапаров, туман ҳокими ўринбосари Н.Алланазаров, туман халқ таълими бўлими мудири Б.Ҳакимов якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар хонадонида бўлди, деб хабар қилади ХТВ матбуот хизмати.

Хусусан, 2-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Фахринисо Муҳиддинова, 33-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Қувончбек Ўринов, 3-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Хусан Усмонов ҳолидан хабар олиниб, уларга кийим-бош, ўқув қуроллари, ширинликлар тақдим этилди.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *