Сурхондарёда пенсионер ўқитувчини собиқ ўқувчилари калтаклангани ҳақидаги хабар ўрганилди

июн 24 / 2019

 

ИИВ ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Узун туманида пенсия ёшидаги ўқитувчи собиқ ўқувчилари томонидан калтаклангани ҳақида тарқалган хабар юзасидан ахборот берди.
 
Туманнинг “Чақар” маҳалласида яшовчи, фуқаро Ҳасанова Мунавварани маҳалладошлари Қ.С. ва Ю.Ж.лар уриб тан жароҳати етказган. Бу ҳақда 9 июнь куни тумани ИИБ навбатчилик қисмига Узун тумани тиббиёт бирлашмасининг тиббиёт хабарномаси келиб тушган. 
 
Аниқланишича, 8 июнь куни соат 21.30 ларда икки эркак спиртли ичимлик истеъмол қилиш учун Ҳасанова Мунавваранинг яшаш уйига боришган. Унинг яшаш уйи олдида жойлашган, фаолияти 2018 йил декабрь ойидан буён тўхтатилган озиқ-овқат дўкони ёпиқ эканлигини кўра била туриб, спиртли ичимлик сотишини сўраб, унинг ўғли билан тортишган. Буни эшитиб уйидан чиқиб келган аёл уларга дўкон ёпиқ эканлигини тушунтириб, кетишларини сўраганида, улардан бири аёлнинг юзига бир маротаба қўли билан мушт тушириб, унга тан жароҳати етказган.
 
Ҳозирда фуқаро М.Ҳасановага нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув натижалари юзасидан қўшимча хабар берилади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *