Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган Эркинжон Турдимов Самарқанд вилоятига ҳоким этиб тайинланди

июл 13 / 2018

alt

 

Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланди, дея хабар қилди “Газета.uz". Бунга қадар у Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган.

Эркинжон Турдимов янги лавозимга Самарқанд вилоятини ўтган йилнинг июнидан бери бошқариб келаётган Туробжон Икромович Тўраев (1966 й. т.) ўрнига тайинланди. Ишдан бўшатилиш сабаблари маълум қилингани йўқ.

Эркинжон Турдимов (1969 й. т.) 2016 йил декабридан буён Сурхондарё вилоятини бошқариб келаётган эди. У 2008−2016 йилларда Навоий вилояти ҳокими бўлган. 1991−1995 йилларда Ўзсаноатқурилишбанк ҳудудий бўлимларига раҳбарлик қилган, 1996 йилгача Зарафшон ҳокими ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Сурхондарё вилоятига жорий йил 16 январидан Тошкент вилояти прокурори лавозимида ишлаган Баҳодир Пўлатов ҳоким бўлди.

 

alt

 

 

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *