Сурхондарё академик лицейи жамоасига «Nexia», «Damas» ва «Isuzu» автобуси топширилди

мар 21 / 2019

alt

21-март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё вилояти академик лицейида қўшалоқ байрам шодиёнаси нишонланди.

452 нафар ўғил қиз таҳсил олаётган мазкур таълим масканида “Наврўз” байрами сайли ташкил қилиниб, унда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосарлари ҳамда ИИБнинг фахрий ходимлари иштирок этишган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

alt

Тадбирда спортнинг миллий кураш, арқон тортиш, тош кўтариш, варрак учириш мусобақаси, воллейбол, шахмат, шашка каби спорт ўйинлари бўйича ғолиб бўлган ўқувчилар Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланганлар.

alt

alt

alt

Шунингдек, Сурхондарё академик лицейи жамоаси хизмат вазифаларини ўташда унумли фойдаланишлари учун Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосарларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан ажратилган “Nexia”, “Damas” русумли автомашиналари тақдим этилган.

alt

alt

Ўқувчиларнинг соҳавий хизмат фаолиятлар билан танишишлари ва улар учун ўқув-амалий экскурсияларнинг ташкил этилиши мақсадида эса академик лицейга “Isuzu” русумли автобус калити топширилган.

alt

“Наврўз” байрами муносабати билан ёзилган дастурхонга миллий баҳорий таом бўлмиш сумалак ва бошқа турли ноз-неъматлар тортилган.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *