Коронавирус хавфи сабаб болалар ўйин заллари, дискотека ва бошқа масканлар ёпилди

мар 19 / 2020
alt
19 март куни Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
 
Унда 2020 йил 19 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб 
 
- массаж салонлари
- дискотекалар, дискобарлар
- болалар ўйин заллари
 
 фаолиятини тўхтатишга қарор қилинди.
 
Тадбиркорлик субъектларидан кўрилаётган чора-тадбирларга хайрихоҳ бўлишларини сўраймиз. 
 
Ўз-ўзини ҳимоя қилиш учун аҳолига карантин даврида бундай муассасаларга ташриф буюрмасликни тавсия қиламиз.
 
Ушбу қарор ижроси Давлат солиқ хизмати, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан қатъий назорат қилинади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *