Spark ҳайдаб кетаётган аёл ҳушини йўқотиши оқибатида "Бўзсув" каналига тушиб кетди (+фото)

июл 04 / 2019

1 июль куни соат тахминан 12:30 ларда аёл бошқарувидаги Spark “Бўзсув” каналига тушиб кетган. Бу ҳақда аёлнинг ўзи — Надежда Иванова Facebook 'даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

На данном изображении может находиться: автомобиль и на улице

Аёлнинг ёзишича, ҳодисага унинг тўсатдан ҳушидан кетиши сабаб бўлган, натижада 12 метр баландликдан “Бўзсув” каналига қулаган. Сувга тўлган машина ичидан дарз кетган олд ойна орқали чиқишга муваффақ бўлган. Тушлик вақти бўлгани учун кўчада ҳеч ким бўлмаган. Шунингдек, у қирғоқ тик бўлганлиги сабабли дарҳол чиқиб кета олмаганлигини айтган. Қўл, оёқ ва тананинг турли даражадиги кесилиш билан жароҳатланган. Ҳозирда аҳволи яхши.

На данном изображении может находиться: один или несколько человек, небо и на улице

Аёл кўрсатилган ёрдам учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига миннатдорлик билдирган.

На данном изображении может находиться: автомобиль, на улице и природа

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *