Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида келиб чиққан жанжал бўйича расмий маълумот берилди

мая 31 / 2020
alt
31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида жойлашган Сўх тумани Чашма булоғи олдида икки мамлакат фуқаролари ўртасида жанжал келиб чиққан. Бу ҳақда ДХХ ДХХ Чегара қўшинлари расмий канали хабар берди.
 
Унда қайд қилинишича, юзага келган вазиятни бартараф этиш учун икки давлат маҳаллий ҳокимиятининг масъул раҳбарлари воқеа жойида учрашишган. 
 
«Ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган. Можаронинг сабаб ва оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда», дейилади ДХХ ЧҚ расмий баёнотида.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *