Солиқда ишлайдиган ходимда коронавирус аниқланди. ДСҚ ҳолат юзасидан баёнот берди

мая 23 / 2020
alt
ДСҚ марказий аппарати бўлим бошлиғи ва унинг ҳайдовчиси коронавирус инфекциясини юқтириб олганлиги ҳақида хабар тарқалди. Бироқ бу маълумот нотўғри бўлиб чиқди. Инфекция давлат солиқ қўмитасининг пойтахтдаги бошқа туманида жойлашган офис ходимида аниқланган.
 
Давлат солиқ қўмитаси матуот хизматининг баёнот беришича, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирда бутун Марказий офис COVID-19га тестдан ўтказилмоқда. 
 
Қўмита иш жараёни вақтида барча карантин талабларига риоя қилишниини қўшимча қилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *