Сохта квитанциялар

сен 18 / 2019
alt
 
Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Олтинсой туман бўлими томонидан тумандаги электр таъминоти корхонаси ҳамда туман почта алоқа бўлими ходимларининг жиноий ҳаракатлари аниқланди.
 
Хусусан, туманнинг электр таъминоти корхонаси мансабдор  ва маъсул шахслари ва туман почта алоқа бўлими ходимлари ўзаро жиноий тил бириктириб,  2017 йил август ойидан 2019 йил  май ойига қадар фуқаролардан электр тўлови учун деб  нақд пулларни  йиғиб олишиб, уларга пул қабул қилинганлиги ҳақида  квитанциялар беришган. 
 
Нақд пулларни эса тегишли тартибда кирим қилмасдан, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишиб, ўзлари томонидан  содир этилган жиноятини яшириш ва жиноий жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида “Электрҳисоб” ПК дастуридан ЭРИ (электрон рақамли имзо) орқали 150 нафар фуқароларнинг ҳисоб варағидаги пул маблағлардан жами 53,1 млн. сўмни уларнинг хабардорлигисиз,  ҳеч қандай ҳужжатларсиз асоссиз равишда  ўзлари томонидан ўзлаштириб юборилган ва 214 нафар фуқароларнинг “Электрҳисоб” дастуридаги ҳисоб варағига ўтказишиб, фуқароларга ҳисоб варағига пул тушганлиги ҳақида ишонтириб, ишониб топширилган  ва ихтиёрида бўлган ўзганинг 53,1 млн. сўмлик мулкини талон-торож қилишган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *