"Сквер"да катта тезликда ҳаракатланган машина кимга тегишли экани маълум бўлди

сен 19 / 2019

alt

Куни кеча ижтимоий тармоқларда номаълум автомашина Тошкентдаги Амир Темур хиёбони (халқ тилида Сквер дейилувчи)да катта тезликда айланиб юргани акс этган видео тарқалди.

Видеога кўра, хиёбоннинг айланасига олиб чиқувчи йўл ЙПХ ходимлари томонидан тўсилган, хавфсизлик учун пиёдалар ўтказилмаган. Айланада катта тезликда машина ҳайдаётган кимлиги номаълумлигича қолаётганди.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати аниқлик киритишича, Амир Темур хиёбони атрофидаги айлана йўлда хусусий ижодий студия томонидан экшн-лавҳа суратга олиш ишлари олиб борилган. «Съемка» ишлари жорий йилнинг 13-14 сентябрь кунлари тунги соат 02.00-02.30ларда бўлиб ўтган.

Йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида атрофдаги йўллар ва пиёдалар йўлакчалари пойтахт ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ва ППХ ходимлари ва экипажлари томонидан 10-15 дақиқага беркитилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *