Сирдарёда ЙТҲ оқибатида Nexia ёниб кетди

ноя 09 / 2016

alt

8 ноябрь куни тунда Сирдарё вилоятининг Бахт туманида Nexia ва юк автомобили иштирокида мудҳиш ЙТҲ юз берди.

Qalampir.uz нашри хабарига кўра, Nexia автомобили ҳайдовчиси тезликни меъёридан оширган ва олдиндан кетаётган юк автомобилига бориб урилган. Кучли тўқнашув оқибатида Nexia€™да ёнғин чиқиб, автомобиль бутунлай ёниб кетган.

Гувоҳларнинг айтишича, фақат ҳайдовчи бўлган автомобилга кийим-кечаклар ва пул ортилган бўлган.
 
Ҳодиса жойига зудлик билан ўт ўчирувчилар ва тез ёрдам хизмати етиб келган. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Фото: Qalampir.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *