Сирдарёда нафақахўр аёлга тан жароҳати етказиб, уйини тунаб кетган ўғрилар қўлга тушди

мар 14 / 2017

alt

Сирдарё туманида 2 номаълум шахс юзларига ниқоб кийган ҳолда У.Ходжаев кўчасида яшовчи, нафақахўр, 1953 йилда туғилган аёлнинг уйига бостириб кириб, уни уриб, тан жароҳати етказиб талончилик содир этишган. ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, аёлнинг уйидан 230 минг сўм пули, сариқ металдан ясалган заргарлик буюми ва “Нокиа” русумли мобиль телефони ўғирлаб кетилган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятда Сирдарё туманида яшовчи, муқаддам судланган 1989 ва 1991 йилда туғилган фуқаролар айбланиб, ҳибсга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 164-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят сабабларини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *