Швейцария Гулнора Каримованинг «музлатилган» пулларидан 133 млн долларини Ўзбекистонга қайтаради

июн 24 / 2019
 
Картинки по запросу гульнара каримова
 
«Олти йилдан бери олиб борилаëтган мураккаб жиноят иши терговининг бир қисми сифатида Бош прокуратура Ўзбекистон бозорига кирмоқчи ëки фаолиятини давом эттирмоқчи бўлган хорижий компаниялардан йирик миқдордаги ноқонуний йиғимлар олиниши схемасини фош қилувчи далилларга эга бўлди. Бу схема доирасида йиғилган пуллар хорижда, асосан Швейцарияда ювилган. Ушбу текширувлар асосида 130 миллион франк қийматдаги активлар Ўзбекистонга қайтарилади», — Швейцария Бош прокуратураси бу ҳақда хабар қилади.
 
Бу маблағлар Гулнора Каримованинг қариндошига нисбатан тергов жараёнида мусодара қилинган эди. Номи келтирилмаган шахс, прокуратура маълумотига кўра, 2004 йилдан 2013 йилга қадар Швейцарияда турли компаниялар номига ҳисобрақамлари очиш билан шуғулланган, кейинчалик бу ҳисоб рақамлари ўтказилган маблағларни яширишда фойдаланилган. У Каримовага тегишли активларнинг ҳақиқий эгасини яшириш мақсадида сохта банк ҳужжатлари тайёрлаган. Текширувлар давомида бу шахсга 390 минг франк миқдоридаги жарима қўлланган.
 
Бундан ташқари, прокуратура 130 миллион франкдан ортиқ маблағни Ўзбекистонга қайтариш мақсадида мусодара қилган. Айни вақтда Швейцарияда бу иш доирасида яна беш нафар гумонланувчи терговда бўлиб турибди, уларнинг ҳисобларидаги 650 миллион франкдан ортиқ маблағ ҳам музлатилган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *