Шоҳимардонда кучли дўл ёққани ҳақидаги хабарлар рад этилди

мая 15 / 2019

alt

Кечадан буён ижтимоий тармоқларда Шоҳимардонда бўронли шамол ва йирик дўл ёғаётгани акс этган видео пайдо бўлди. Унинг оқибатида дарахтларнинг шохлари синиб тушаётганини кўриш мумкин. 

Хўш, бу табиат ҳодисаси қачон содир бўлди, кўрилган зарар, талафотлар бўйича маълумот борми?

UZ24 шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида Фарғона вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчиси Жалилов Давлат ва вилоят гидрометеорология бошқармаси мутахассиси Тешамуродов Абдухолиқ билан боғланди. Уларнинг маълум қилишича, ҳудудда бу каби табиат ҳодисаси кеча ҳам, яқин бир ой давомида ҳам кузатилмаган. 

Қайд этилишича, сўнгги марта вилоятда ўтган йилнинг июнь ойида дўл ёққан, ўшанда ҳам у тасвирлардагидек йирик ва кучли бўлмаган. Видеодаги ҳодиса бошқа жойда кузатилган бўлиши мумкин.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *