Шерободдаги хонадонда чиққан ёнғинда 36 ёшли эркак жасади топилди

мар 25 / 2019

alt

2019 йилнинг 25 март куни Сурхондарё вилояти Шеробод тумани, “Галагузар” маҳалласи, Даҳна кўчаси 43-уйда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЁХББ матбуот хизмати хабар қилди.

Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган ва ёнғиндан уйнинг 112 кв метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида уйнинг 20 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Аянчлиси, ушбу ёнғинни бартараф этиш вақтида 36 ёшли уй эгаси фуқаро Б.Н.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Ҳодисанинг тахминий келиб чиқиш сабаби, уй эгасининг маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолиши натижасидир. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *