"Шереметьево"да ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

мая 06 / 2019

alt

6 май куни эрталаб ҳолатига кўра, Москвадаги авиаҳалокатда қурбон бўлганлар ва жараҳотланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, деб хабар қилади Ташқи ишлар вазирлиги. Бу маълумотни тергов олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлимига тасдиқлаган.

5 май куни Москванинг "Шереметьево" аэропортида Sukhoi Superjet 100 самолёти ёниб кетди. Самолёт бортида 78 киши бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, улардан 41 нафари ҳалок бўлган.
 
Шавкат Мирзиёев мазкур ҳодиса муносабати билан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *