Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчасига борди

мая 24 / 2019

Шавкат Мирзиёев 24 май куни Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
 
Президент ташаббуси билан шаҳарча ҳудудининг бошланишида, «Беруний» метро бекати ёнида Беруний майдони барпо этилди. Абу Райҳон Берунийнинг Техника университети олдидаги ҳайкали шу ерга кўчирилиб, атрофи обод қилинди. Алломанинг буюк мероси ҳақида маълумот берувчи тош лавҳлар ўрнатилди. Булар ўзига хос мажмуа ҳосил қилиб, Талабалар шаҳарчаси илмий салоҳиятининг яна бир рамзи бўлди. 
 
Давлат раҳбари ушбу мажмуани кўздан кечирди.
 
 
Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчасида Инновацион ривожланиш вазирлиги учун қурилаётган бинода бўлди.
 
Бинонинг биринчи қаватида кутубхона, амфитеатр, холл, кўргазмалар зали жойлашади. Юқори қаватларда коворкинг ва стартап ҳудудлар, интернет лабораториялар, анжуман заллари бўлади. Аэрокосмик лаборатория, устахона, реклама агентлиги ҳам ташкил этилади. 
 
 
– Вазирликни бежиз Талабалар шаҳарчасига жойлаштирмадик. Бу ердаги олий ўқув юртларида минглаб иқтидорли ёшлар, тадқиқотчилар, олимлар бор. Уларни жалб этиб, қўллаб-қувватлаб, ҳар бир соҳада янгилик яратиш керак. Инновацион ривожланиш вазирлиги бу борада илмий марказ, база бўлиши зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.
 
Шу ерда вазирлик ва Жараёнларни автоматлаштириш миллий ассоциацияси - NAPA томонидан хорижий марказлар билан ҳамкорликда ташкил этилиши режалаштирилган инновацион технопарк тақдимоти бўлиб ўтди. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *