Шавкат Мирзиёев мобил телефондан фойдаланадими?

авг 05 / 2019

alt

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов Алтер Эго дастурига берган интервьюсида Шавкат Мирзиёевнинг мобил телефон тутишини маълум қилди.

Ж: Мени доим бир савол қизиқтирган. Президентнинг мобил телефони борми?
 
КА: Бор. 
 
Ж: У телефондан фойдаланадими? Одамлар унга қўнғироқ қилишадими?
 
КА: Мен буни аниқ билмайман, лекин бир-икки марта мобил телефон орқали гаплашганини кўрганман. 
 
Ж: Айтишларича, Президентнинг столи устида, буни сиз ҳам бир неча бор таъкидладингиз, дайжест туради. Аввал бу битта жилд бўлган бўлса, ҳозирда менинг билишим бўйича, бир нечта жилд. Ва кўпчилик турли сабаблар билан шу жилдлар ичида ўзининг масаласи бўлишини истайди. Унинг ичида жуда кўп материаллар жамланади. Буларнинг орасида маълум манфаатлар тўқнашуви келиб чиқиши мумкин: ким, нима, қандай қилиб шу жилд ичига киритилади?
 
КА: Яъни, сиз булар қандай ажратиб олинишини сўрамоқчисиз?
 
Ж: Ҳа.
 
КА: Маълумотлар “тозаланмайди” — мен сизга сабабини тушунтираман. Раҳбар бир нечта маълумот манбаларига эга. Агар битта жамоа ахборотни филтрлаб, қисқартириб тақдим этса, бошқа жамоа барибир бу ҳақида маълумот етказади. Кўряпсизми, шу сабаб кимнингдир бошида калтак синиши мумкин. Шунинг учун, кун давомидаги янгилк ва маъулумотлар, тўлиқ мазмунда бўлмаса-да, қисқартирилиб, асосий мавзуси билан берилади. Фактлар албатта баён этилади. Уни филтрлаш мумкин эмас. Чунки раҳбарда ахборот олиш имкониятлари жуда кўп, жумладан, интернет орқали ҳам.
 
Эҳтимол, илгари филтрлаш мумкин бўлгандир, чунки интернет, сайтлар деярли бўлмаган, фақат газеталар бўлган. Уларни эса кесиш ва фақат керакли материални бериш мумкин бўлган.
 
Энди эса яшира олмайсиз. 
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *